Тошкентдаги Дўстлик парки 49 йилга инвесторга ижарага берилган. У 2018 йили 4 йиллик таъмирга ёпилганди. Лойиҳачилар сокин ҳордиқ жойини ваъда қилганди, аммо энди шаҳарда бу парк таъминоти учун пул йўқ бўлиб чиқди. Харажатларни аттракционлар ўрнатиш ҳисобига қоплаш режа қилинган. Аҳоли бунга қарши.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат пойтахтининг ичимлик суви тақчиллиги, иссиқлик таъминоти, канализация ва «бир хил кўринишдаги қути бинолар билан тўлдирилган» меъморий кўриниши билан боғлиқ муаммоларини санаб ўтди. Буларнинг аксарияти Тошкентга ҳам тааллуқли.
Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчаси реконструкциядан кейин пиёдалар учун ноқулай ва хавфли бўлиб қолди. Натижада аравачали ота-оналар ва қариялар қатнов қисмидан кесиб ўтишга мажбур бўляпти. Ваъда қилинган тирбандликлар ҳам йўқолмаган. «Газета.uz» фуқароларнинг ўзгаришлар ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.
Тошкентда тезлик пасайтирилиши ҳақидаги хабар, кутилганидек, аксарият аҳолининг норозилигига сабаб бўлди. Транспорт вазирлиги вакили Мурод Обидов ҳайдовчиларнинг хавотири нега асоссиз эканини тушунтириб берди. Одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун «тезликни пасайтириш биринчи ва минимал чорадир».
Жазирама ёз кунлари очиқ сув ҳавзаларида чўмилишнинг пайтилигига қарамай, сўнгги йилларда Тошкентда фуқаролар учун бирорта ҳам сув ҳавзаси барпо этилмади, борлари ҳам йўқ қилинди. XX аср шаҳарсозлари қандай қилиб Тошкент иқлимига мос объектлар қурган ва нима учун сув ҳавзаларини қайтариш керак?
Вокзал — сайёҳлар шаҳарга келиши билан кўрадиган ва уларда таассурот уйғотадиган биринчи бино. 2000-йиллар ўртасида Тошкент Шимолий вокзали реконструкция қилинди, натижада вокзал архитектураси оқ алюкобонд ва кўк ойналар билан «безатилди» ва бино тўсиқлар билан ўраб олинди. Пойтахт вокзалининг янги кўриниши мамлакатдаги бошқа бекатларга ҳам ўрнак бўлди. Бугунги кунда бизнинг вокзалларимиз бир-бирига жуда ҳам ўхшаш. Сиз уларни ажрата оласизми?
Бир неча йиллик қаровсизликдан сўнг октябрь ойида Дўстлик боғи қайтадан очилди, бироқ унда кўплаб камчиликлар мавжудлиги кўриниб қолди. Кўнгиллилар боғда шикастланган дарахтлар борлигидан шикоят қилмоқда ва боғни ривожлантириш учун инвестор топишмоқчи. Ҳокимлик боғни халққа қолдириш ваъдасини бажаришга интилмоқда. Кўнгиллилар қандай боғни кўришни хоҳлайдилар, туман ҳокими бу ҳақда қандай фикрда ва пудратчилар қандай хатоларга йўл қўйганлигига «Газета.uz» мухбири Сабина Бакаева аниқлик киритди.
Автомобиллаштириш сиёсати нотенг имкониятларни яратган ҳолда одамларни камбағаллаштиради: кимдир машинада юради, яна кимдир эса чиқинди газлардан нафас олади ва кўчада хотиржам юролмайди, чунки кўчалар пиёдалар ҳаёти учун хавфли бўлган машиналар ҳудудига айланиб қолди. Машина олишга қурби етмайдиган ёки машина ҳайдашни хуш кўрмайдиган ўзбекистонликлар бунинг жабрини тортмасликлари керак, деб ёзади иқтисодчи Ботир Қобилов.
Ўзбекистондаги ЙТҲларнинг аксариятида пиёдалар жабр кўрмоқда. Бунинг сабаби нимада ва бундай ҳодисалар сонини қандай камайтириш мумкин? Бу ҳақда батафсил Самарқанд бош режасини ишлаб чиқаётган россиялик мутахассислар жамоасининг «Газета.uz»га берган интервьюсида.
Тошкентда маҳаллаларни ободонлаштиришнинг янги тўлқини бошланди. Аҳоли тўсиқларни келишилмаган ҳолда демонтаж қилинаётгани ва уйга туташ гулзорларни бузиб ташланаётганидан шикоят қилмоқда. «Газета.uz» ҳовлилар қандай кўринишга эга бўлиши лозимлиги борасида расмийлар фикри ва шаҳар аҳолисининг бунга мунособатини ўрганди. Шунингдек, биз шаҳаршунос Аркадий Гершман билан суҳбатлашдик, у нима учун намунавий ободонлаштириш хато эканлигини ва нима учун қарорларни ҳукумат эмас, балки аҳоли қабул қилиши кераклиги ҳақида гапирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг